Англия

УЕФА Миллатлар лигаси “А” дивизион 6-турида Англия ўз майдонида Исландия терма жамоасини қабул қилди.

Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида кечган баҳс мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва бу ўйин якунида ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Деклан Райс (20'), Мэйсон Маунт (24') ва Фил Фоденнинг (80', 84') голлари инглизларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)