Анжелик Кербер чорак финалда Симона Халеп билан ўйнайди
Ads

"Ролан Гаррос" мусобақасининг тўртинчи даврасида германиялик Анжелик Кербер муваффақиятли иштирок этди.

Анжелик мусобақанинг  чорак финалига чиқиш учун мезбон теннисчи Каролин Гарсияга қарши кортга чиқди. Ушбу ўйинда Кербер 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди у "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг чорак финалида руминиялик Симона Халепга қарши ўйин ўтказади.

Sports.uz