Кеча Россия премьер-лигасининг 17-турида “Анжи” ўз майдонида “Спартак”ни қабул қилди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биз учун аҳамиятлиси махачкалаликлар таркибидаги ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов шу куни учрашувнинг 81-дақиқасида Владислав Куликнинг ўрнига захирадан майдонга туширилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: