Анри Мессини
Ads

“Барселона” клуби собиқ аъзоси Тьерри Анрининг фикрича, каталонияликларнинг Месси билан шартномани узайтириши муқаррар эди. Франциялик собиқ футболчининг сўзларига кўра “Барса”да Мессининг ўрнини алмаштириб бўлмайди.

“Шартнома узайтирилмаслиги ҳам мумкинмиди? Албатта йўқ. Мессини “Барселона”да ким алмаштириши мумкин? Масалан, “Мона Лиза”ни кимдир Луврда алмаштириб қўя оладими?” – дейди Анри Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етар эди. Бироқ, каталонияликлар раҳбарияти футболчи билан ушбу келишувни 2021 йилга қадар узайтиришга келишиб олишди. Ушбу шартнома расман Месси таътилдан қайтганидан сўнг имзоланади.