Антальядаги “ғалатиликлар” финалда ҳам давом этди
Ads

 

26 июньда Туркиянинг Анталья шаҳрида ATP туркумидан ўрин олган турнир бугун ўз ниҳоясига етди. Соврин жамғармаси 497 255 евро бўлган ушбу турнир финалига япониялик Юичи Сугита ва франциялик Адриан Маннаринолар етиб келишди.

1 соат 29 дақиқа давом этган ўйинда япониялик ракетка устаси 6:1, 7:6 ҳисобида рақибини мағлуб этди ва АTP таснифидаги илк совринини қўлга киритди. Жаҳон тасниф жадвалида 66-ўринда бораёган Сугита шу вақтга қадар бирорта турнирда чорак финалдан нарига ўта билмаган эди.

Antalya Open. Финал

Юичи Сугита (Япония) – Адриан Маннарино(Франция) 6:1, 7:6.

Минбар

Барча блоглар