Антидопинг масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Ads

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (UzNADA) ташаббуси билан антидопинг масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар беришларича, Токиодаги XXXII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида ўтказилган семинарда Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон спорт федерация ва ассоциацияларидан ташриф буюрган мутасаддилар ва шифокорлар, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Семинар давомида спортчилар манфаатини ҳимоя қилиш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди. Спортчи, мураббий, тиббий ва техник ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, спортда ҳалолликни таъминлаш масалалари ўрганилди. Ҳар 5 йилда янгиланиб турадиган Бутунжаҳон антидопинг кодекси кўриб чиқилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди.