Антони Марсьяль ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Антони Марсьяль ўз фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La gazzetta dello Sport нашри маълум қилди.

Италиянинг “Рома” жамоаси 21 ёшли франциялик ҳужумчининг хизматларига муҳтожлик сезмоқда. Жозе Моуриньо қўли остида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчи манкунианларни тарк этиши кутилмоқда.  

Марсьяль 2015 йили “Монако”дан  “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган. Унинг амалдаги келишуви 2019 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда франциялик ёш истеъдод эгаси АПЛнинг 25 ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!