Антонио Конте “Челси”ни танқид қилди

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте клубнинг пойдевори йўқ эканини айтди. Унинг гаплари танқид сифатида қабул қилинди.

“Айни дамда “Челси”да кучли пойдевор йўқ. Бунинг учун эса вақт керак. “Челси” ишлашда давом этиши ва кучайиши лозим. Шунинг учун ҳам жорий мавсум биз учун жуда қийин бўлишини айтгандим.

Терри, Микел, Иванович, Дрогба каби футболчилар клуб пойдевори бўлиб турганди. Энди эса улар йўқ. Сўнгги йилларда клубдан кучли футболчилар кетди. Энди янги пойдевор қуриш керак”, – дейди италиялик мутахассис.