Антонио Конте: Дуранг адолатли натижа бўлди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте кеча бўлиб ўтган “Рома”га қарши баҳсдан сўнг ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бу адолатли натижа бўлди. Бугун биз кучли рақибга нисбатан оғир ўйин ўтказдик. Бизга асосан биринчи бўлимда қийин бўлди. Умуман олганда эса биз ёмон ўйин кўрсатмадик, лекин бу бизнинг одатий ўйинимиз эмас.

Давид Луизнинг жароҳати бор эди ва мен таваккал қилишни истамадим. Чунки, таркибимизда шундоқ ҳам йўқотишлар кўп”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, кеча Лондонда бўлиб ўтган баҳс якунда 3:3 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланган эди.