Антонио Контени хитойликлар қўрқитиб қўйишди
Ads

«Челси» клубининг бош мураббийи Антонио Конте Хитой футболини танқид остига олди.

Италиялик мураббийнинг сўзларига кўра Хитой клублари томонидан сарфланаётган катта миқдордаги пуллар дунё футболи учун катта хавф туғдирмоқда.

- Хитой клубларининг «харид мавсуми» фақатгина «Челси» учун эмас, балки дунёдаги барча жамоалар учун ҳам хавфлидир. Катта маош эвазига савияси жиҳатидан анча ортда қоладиган чемпионатда фаолият олиб боришга қаршилик билдираман. Англия Премьер лигаси дунёдаги энг савияли чампионатдир ва унда иштирок этиш шараф деб биламан, дейди - 47 ёшли мураббий Антонио Конте.

Мураббийнинг бундай дейишига сабаб «Челси»нинг собиқ аъзоси Рамирез жамоа ярим ҳимоячиси Оскарни Хитой Супер Лигасида иштирок этишга ундамоқда. Шунингдек куни кеча Хитойнинг Шанхай СИПГ клуби Оскарга рад этиб бўлмайдиган таклиф билан чиққан эди.

Маълумотларга қараганда 2016 йил Хитой клублари ҳорижий футболчиларни таркибларига қўшиб олиш учун 400 миллион АҚШ долларидан ортиқ маглағ сарфлашган.