Кеча "Антверпен" ҳамда "Брюгге" клублари ўртасида Бельгия кубоги финали бўлиб ўтди.

Учрашув тақдирини 25-дақиқада меҳмонлар футболчиси Лиор Рафаэлнинг ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа, "Антверпен" ўз тарихида 3-марта Бельгия кубоги соҳиби бўлди.

"Антверпен" сўнгги марта ушбу совринга 1991/92 йилги мавсумда эга чиққан эди.

"Брюгге" - "Антверпен" - 0:1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)