Анвар Бойназаров ва таиландлик муай тайчи жанг олдидан тарозига чиқишди (фото)

Ўзбекистонлик яккакураш жанглар устаси Анвар Бойназаров “EM LEGEND” мусобақаси чорак финалидаги беллашувни таиландлик муай тай жангчиси Наронгга қарши ўтказади.

Бугун мазкур жанг олдидан вазн тортиш ва жанг олди тадбирлари ташкил этилди. Кикбоксинг қоидалари бўйича ўтадиган жанг 65 кг вазн тоифасида 5 август куни Таиландда бўлиб ўтади.

Мазкур жангга тайёрман. Ўйлайманки, бу тўқнашувда ҳам ғалаба қозонаман. Бунга ишончим комил. Албатта, мухлисларимнинг қўллаб-қувватлашлари жуда муҳим. Рақибим анчайин кучли ва жуда яхши спорт формасида. Бу гал ҳам уларни ғалаба билан хурсанд қилиш ниятим бор, – дейди Бойназаров SPORTS.uz нашрига.

Anvar Boynazarov

Эслатиб ўтамиз, Анвар Бойназаров ўзининг сўнгги жангини 10 июл куни Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида “TOPKING WORLD SERIES 2017” турнири доирасида ўтказиб, бразилиялик Марлон Роберто дос Сантосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Anvar Boynazarov