Анзур Исмоиловнинг жамоаси Суперлигани дуранг билан бошлади

Бугун Хитой Суперлигасида янги мавсум старт олди. Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси сафарда “Шанхай Шеньхуа”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда кучлар тенг келди – 1:1. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 11-дақиқада учрашув бош ҳаками – Аи Кун Анзурга сариқ карточка кўрсатди.

Хитой Суперлигаси. 1-тур

“Шанхай Шеньхуа” – “Чангчунь Ятай” 1:1

Голлар: Оскар Ромеро (28) – Фан Хиаодонг (62).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!