Анзурнинг жамоаси Каннаваро бошқарувидаги клубни мағлуб эта олмади

Бугун Хитой Супер лигасида 23-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси ўз майдонида италиялик машҳур собиқ футболчи Фабио Каннаваро бошқарувидаги “Тяньцзинь” клубини қабул қилди.

Ушбу баҳсда мезбонлар сўнгги сонияларда тайёр ғалабани бой бердилар ва натижада, ҳисоб 1:1 кўринишини ҳосил қилди.

Ҳамюртимиз ўтган турда қизил карточка олганлиги боис, бугунги ўйинни ўтказиб юборди.

Хитой Супер лигаси. 23-тур

“Чангчунь Ятай” – “Тяньсцзинь” 1:1.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!