АПЛ 7-тур: Амалдаги чемпион ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади

Бугун Англия премьер-лигасида ҳам 7-тур учрашувларига старт берилади. Жумладан, амалдаги чемпион “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Брайтон” премьер-лига доирасида сафарда ўтказилган сўнгги 16та ўйиндан буён ғалаба қозона олмай келмоқда.

- “Манчестер Сити” АПЛ доирасида ўз майдонида ўтказган сўнгги 21та ўйиннинг 19тасида зафар қучган.

- “Брайтон” чемпионатнинг сўнгги 8та ўйинидан 7тасида ўз дарвозасидан камида 2та гол ўтказиб юборган.

- “Манчестер Сити” ортда қолган 6та турдан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида “Ливерпул”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди.

- “Брайтон” ҳисобида эса 6та ўйиндан сўнг 5 очко мавжуд ва улар мос равишда жадвалнинг 13-поғонасидан жой олишган.

"Манчестер Сити" - "Брайтон"

Стадион: "Этихад" (Манчестер, Англия)

Бошланиш вақти: 19:00

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити": Эдерсон - Ляпорт, Уолкер, Стоунс, Бернарду Силва, Гюндоган, Марез, Фернандиньо, Сане, Делф, Жезус

"Брайтон": Райан, Бонг, Даффи, Данк, Монтойя, Балогун, Нокар, Проппер, Яханбакш, Биссума, Мюррей

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!