АПЛ. “Арсенал” марказий ўйинда “МЮ”ни таслим қилди

 

Англия чемпионати 36-турида “Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” футболчилари билан ўзаро кураш олиб борди.

Курашларга бой кечган беллашувда “тўпчилар” 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 54-дақиқасида Гранит Жака томонидан йўлланган зарба Андер Эррерага тегиб, Де Хеа дарвозасига кирди.

Орадан атиги 3 дақиқа ўтар-ўтмас Данни Уэлбек ҳисобни оширди ва ўйинга йирик нуқта қўйди. Шу тариқа “Арсенал” зафар қучиб, 3 очкога эга бўлди.

Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 54 Жака, 2:0 – 57 Уэлбек.

Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Холдинг, Рэмзи, Окслейд-Чемберлен (Бельерин, 84), Ўзил, Жака (Коклен, 76), Санчес, Уэлбек (Жиру, 84).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Дармиан, Туанзебе, Смоллинг, Мхитарян (Лингард, 61), Кэррик, Эррера (Рэшфорд, 63), Мата (Мактомини, 84), Марсьяль, Руни.

Огоҳлантириш: Косьельни (67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!