АПЛ.
Ads

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг бир қатор учрашувлари ўлиб ўтди. Бугун эса мухлислар 9-турнинг икки марказий баҳсига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Дастлаб, мухлислар “Эвертон” - “Арсенал” (17:30) учрашувини гувоҳи бўлишса, кейинроқ Лондонда бўлиб ўтадиган “Тоттенхэм” - “Ливерпул” (20:00) учрашувини томоша қилишлари мумкин.

Ўйлаймизки АПЛ ишқибозлари учун юқоридаги ҳар иккала ўйин ҳам қизиқарли бўлиши табиий. Боиси, ҳамон ўзига кела олмаётган “ирисчилар” кучли тўртликка кириш учун кураш олиб бораётган “канонирлар”га жиддий  қаршилик кўрсатишга уринишлари табиий. Иккинчи жуфтлик баҳсига эса ортиқча таъриф беришнинг кераги йўқ. Ҳуллас олдинда бизни бир-биридан қизиқарли ва кескин курашларга бой 2та ўйин кутиб турибди.