АПЛ "касофати". Англияда ўз даражасини туширган 10 та мураббий
АПЛ кўплаб мураббийлар ишлашни орзу қиладиган жой. Лекин ҳамма ҳам бу лигада муваффақиятли иш олиб бора олмайди. АПЛда ишлаш насиб этган, аммо фаолияти у қадар муваффақиятли кечмаган мураббийларни ёдга оламиз.
Кристиан Гросс (“Тоттенхем” 1997/98)
Гросс – Швецариянинг икки карра чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби. “Шпорлар” раҳбарияти мураббий Швецариядаги муваффақиятини такрорлайди деб умид қилишган эди. Унинг ўзи ҳам Англияда ўз фаолиятини юқори даражага олиб чиқишни ўйлаган эди.
У адашганди. “Шпорлар” унинг қўл остида жуда ёмон ўйинлар ўтказишди, ҳаттоки, Чемпионшипга тушиб кетишига ҳам бир баҳя қолди. Унинг ўрнига келган Юрген Клинсманн жамоани қутқариб қолди. Мавсумни 14 ўринда якунлагач, Гросс истеъфога чиқарилди.
Брюс Риох (“Арсенал” 1995/96)
Риох қўл остида “Болтон” элитанинг юқори қисмида юрарди ва бир марта Кубок лигаси финалига ҳам чиқди. Бу эса “Арсенал” жамоаси эътиборини тортди. Зудлик билан Брюсни жамоага олиб келишди.
Риох Деннис Бергкамп билан шартнома имзолади. Иан Райт билан эса тортишиб қолди. Раҳбарият ё мураббийни, ё ҳужумчини танлаш керак эди. Улар ҳужумчини танлашди. Шундан буён Риох АПЛда фаолиятини давом эттирмади. “Арсенал”дан кетиши билан Лондонда Арсен Венгер эраси бошланди.
Феликс Магат (“Фулхем” 2014)
“Бавария” ва “Вольфсбург”нинг кетма-кет чемпиони бўлган Феликс Магат “Фулхем” учун идеал мураббий эди. Аммо унинг методлари жамоага тўғри келмади. Ҳаттоки, тиббиёт борасида берган маслаҳатлари ҳам. Масалан, у Бред Хангеландга жароҳатини тузатиш учун жароҳатланган жойга пишлоқ суртиш кераклигини айтган.
Немис мураббийи жамоада қониқарли натижаларга эриша олмади. 7 та ўйинда атиги 1 очко тўплаган мураббийни раҳбарият истеъфога чиқарди. Шундан сўнг унинг фаолияти деярли якунланди. “Фулхем”дан кейин Хитойнинг “Шандунь Лунен” жамоасини бошқарди, холос.
Реми Гард (“Астон Вилла” 2015/16)
Енг ёмон мураббий бўлиш учун ҳам ҳаракат қилиш керак. Реми Гард “Лион”да муваффақиятли ишлаган бўлса-да, уни Бермингемда эслашни исташмайди.
Мураббий қўл остидагиларни мунтазам танқид қилган ва ҳаттоки, рождество таътилини ҳам бекор қилганди. 20 та ўйиннинг 2 тасида ғалаба қозонган мураббийни раҳбарият истеъфога чиқаришга мажбур бўлди.
Паоло Ди Канио (“Сандерленд” 2013)
Ди Канионинг “Сандерленд” мураббийи бўлиши бошиданоқ нотўғри танлов эканлиги айтилганди. Италиялик мураббий доимо низоли воқеалар марказида ва сиёсий жараёнларга аралашиб юрарди.
Илк ўйинида “Ньюкасл”ни 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Лекин бахтли онлар узоққа чўзилмади. Шогирдлари билан мунтазам торитишиб юрадиган мураббий жамоа сардори Жон Ўшеа билан жуда қаттиқ низога боради. Шу туфайли истеъфога чиқишга мажбур бўлади. 13 та ўйинда 3 та ғалаба. Мана шу натижа билан уни ёдга оламиз.
Боб Бредли (“Суонси” 2016)
Боб Бредли Англия мухлислари ёдида АПЛда ишлаган илк америкалик мураббий бўлиб қолади. Бошқа натижа ҳам борки, уни ёддан чиқишига йўл қўймайдиган, қўлга киритиш мумкин бўлган 33 очкодан бор-йўғИ 8 очко қўлга киритилган. Натижа жудаям қониқарсиз бўлгани сабабли раҳбарият ўша мавсумнинг ўзидаги 3-мураббийни ҳам истеъфога чиқаради.
Пол Инс (“Блекберн” 2008)
Инснинг мураббийлик фаолияти жуда яхши старт олганди. “Маклсфилд Таун” ва “Милтон Кинс Донс”ни бошқарганидан сўнг юқори лигаларда ўзини кўрсатишга имконият пайдо бўлди.
Аммо у ҳали юқори даражадаги жамоаларни бошқаришга тайёр эмасди. Тактика борасида у жуда ҳам зўр эмасди. Бир марта телекамералар унинг блокнотини тасвирга олишга улгурган, у ерда битта ёзув бор эди: “ҳужум қилиш”.
Футболчилар ўз мураббийининг гапига қулоқ солмас эди.
Эгиль Ульсен (“Уимблдон” 1999/00)
Норвегиядаги ажойиб фаолиятидан сўнг, “Уимблдон” эгил билан шартнома имзолайди. Ўйин услуби ўхшашига қарамасдан, англияликлар янги мураббийга кўнига олмасди. Доимий ёмон ўйинлар оқибатида 11 та ўйинда атиги 1 очкони қўлга киритган эди. Натижада “Уимблдон” лигани тарк этди, Ульсен эса АПЛни. Ҳеч бири ортга қайтмади.
Френк Де Бур (“Кристал Пэлас” 2017)
Де Бурнинг фаолияти АПЛга келишидан олдинроқ ҳам пасайган эди. “Аякс” билан 4 карра чампион бўлган Де Бур “Интер”да 85 кунгина ишлади. Кейин уни Лондон жамоаси “Кристал Пелас” АПЛга олиб келди. Бу ерда эса 5 та ўйинда кетма-кет мағлубиятга учрагач Френк истеъфога чиқди. Бу сафар 77 кун ишлади бир жамоада. Бу унинг шахсий рекорди эди.
Лори Санчес (“Фулхем” 2007)
Коулманни истеъфосидан кейин олиб келинган Санчес “Фулхем”да Шимолий Ирландиядаги муваффақиятини такрорлашга уриниб кўради. Қандай қилиб? Албатта, жамоага ирландияликларни кўпроқ жалб қилган ҳолда.
Девид Хили, Стивен Дейвис, Аарон Хюз ва Крис Бердлар жамоага ёрдам бера олишмади. Улар 2007 йил рождествогача бор-йўғи 2 та ўйинда ғалаба қозона олди. Янги йил олди Санчеснинг ўзи истеъфога чиқарилди.
Фикрлар