АПЛ. “Ман Сити” ўз уйида “Кристал Пэлас”ни янчиб ташлади

 

Англия чемпионати 36-турида “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида “Кристал Пэлас” футболчиларини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда “шаҳарликлар” 5:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Давид Сильва, Венсан Компани, Кевин де Брюйне ва Раҳим Стерлинг муаллифлик қилди.

“Манчестер Сити” очколари сонини 69 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. Лондон клуби 38 очко билан 16-ўринда қолиб кетди.

Манчестер Сити – Кристал Пэлас 5:0 (1:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 2 Сильва, 2:0 – 49 Компани, 3:0 – 59 де Брюйне, 4:0 – 82 Стерлинг, 5:0 – 90 Отаменди.

Манчестер Сити – Кабальеро, Компани, Отаменди, Клиши, Стерлинг, Сильва (Сабалета, 68), Фернандиньо, де Брюйне, Туре, Сане (Навас, 84), Габриэл Жезус (Ихеаначо, 84).

Кристал Пэлас – Хеннесси, ван Анхолт, Келли (Дилэйни, 76), Уорд, Миливоевич (Фламини, 67), Заа, Макартур, Таунсенд (Ли Чун Юн, 57), Панчон, Шлупп, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Келли (4), Компани (33), Миливоевич (52), Дилэйни (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!