
АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
АПЛ 17-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
24-дақиқада Жек Грилиш ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Рико Луис орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 76-дақиқада Матета фарқни қисқартирди. 90+5-дақиқада эса Олисе пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Фикрлар