АПЛ. МЮ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди (видео)

Бугун Англия Премьер-Лигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. “Манчестер Юнайтед” клуби сафарда “Хаддерсилд”га қарши баҳс олиб борди. Кучли ёмғир остида ўтган ўйиннинг дастлабки бўлимида киритилган икки гол амалда мезбонларга ғалаба келтирди.

Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган Маркус Рэшфорд ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ “қизил иблислар”га ҳисобни тенглаштириш учун вақт камлик қилди.

Шу тариқа, Жозе Моуриньо жамоаси мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олишди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.