АПЛ пешқадами Чемпионшип етакчисини аранг мағлаб этди (видео)
Ads

Кеча Англияда Лига кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Ҳусусан, АПЛ пешқадами “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида Чемпионшип етакчиси “Вулверхэмптон”ни қабул қилди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмагач, ғолибни аниқлаш учун пеналтилар сериясига мурожаат этилди. “Футбол лотореяси”да эса омад “шаҳрликлар”га кулиб боқди ва Хосеп Гвардиола жамоаси чорак финалга йўл олди.

Қуйида ушбу драматик ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда пенальтилар сериясини томоша қилишингиз мумкин: