АПЛ. Шеффилддаги триллер: МЮ 7 дақиқада 3 та гол киритиб ҳам ғалаба қозона олмади

"Брэмолл Лейн" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди. 19-дақиқада Жон Флек  ҳисобни очди. 52-дақиқада эса Лис Муссе жамоасининг иккинчи голини киритиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

72-дақиқада Брэндон Уильямс ҳисобни қисқартирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Мейсон Гринвуд мувозанатни тиклади. 79-дақиқада Маркус Рэшфорд манкунианларнинг учинчи голини киритган бўлса, беллашувнинг сўнгги дақиқасида Оливер МакБерни таблодаги ҳисобни 3:3 кўринишга келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!