АПЛ ва Ла Лига мавсумни сентябрда давом эттиришга ҳам тайёр

УЕФА ташкилотга аъзо 55 та ассоциация билан телеконференцалоқа орқали мавсумнинг қолган қисмини қай тарзда давом эттириш борасида музокара ўтказди. 

"AS" нашри тарқатган хабарга кўра, УЕФА ҳамон ушбу мавсумни якунлаб қўйиш фикрида. Ла Лига ва АПЛ раҳбарияти эса сентябрь ойида учрашувлар ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бироқ, улар бу орқали кубок баҳсларидан воз кечмоқчи эмаслар.

Шунингдек, томонлар июнь ойининг биринчи ҳафтасида бўлиши керак бўлган миллий терма жамоаларнинг ўртоқлик ўйинларини бекор қилиш орқали клуб футболига қўшимча ҳафтага шароит яратиб беришга қарор қилишди.

Шундай бўлсада, асосий муаммо 30 июнда шартномаси якунига етадиган футболчилар бўлиб турибди. УЕФА уларни автоматик тарзда мавсум сўнггига қадар узайтириш тарафдори. Халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси уюшмаси (FIFPro) эса клублар фақат ўзлари истаган футболчилар билан шартномани узайтиришини эмас, балки барча ўйинчилар билан келишувни узайтириш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!