АПЛ. "Вест Хэм" ўз майдонида дебютантга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Кеча Англия премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган дастлабки баҳс бўлиб ўтди.

Лондондаги “Олимпия” стадионида кечган учрашувда майдон эгалари ҳисобланган “Вест Хэм” кутилмаганда АПЛ дебютанти бўлган “Брайтон”га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

“Вест Хэм” – “Брайтон” 0:3 (0:2, 0:1)

20 октябрь, «Олимпия стадиони»

Голлар: 0:1 – 10 Мюррей, 0:2 – 45 Искьердо, 0:3 – 75, пенальти Мюррей.

“Вест Хэм” – Харт, Сабалета, Фонте, Рид, Масуаку, Обианг, Куяте (Айю, 46), Антонио, Лансини, Арнаутович (Фернандеш, 74), Эрнандес.

“Брайтон” – Райан, Сальтор, Даффи, Данк, Бонг, Кнокерт (Скелотто, 84), Стивенс, Проппер, Искьердо (Марч, 70), Мюррей, Гросс (Браун, 76).

Огоҳлантиришлар: Эрнандес (23).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!