АПЛда 110 йиллик рекорд такрорланди

"Ливерпуль" ва "Челси" АПЛнинг бу мавсумида фантастик старт олишди. Ушбу жамоалар ўтган 5та турнинг барчасида ғалаба қозонишди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра ушбу ҳолат, яъни дастлабки турларда 2та жамоанинг 100 фоиз натижа қайд этиши сўнгги марта Англия чемпионатида бундан 110 йил илгари қайд этилган. Аниқроғи, бундай қизиқарли вазият биринчи марта 1908/09 йилги мавсумда содир бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!