АПЛда чипталар нархи тушиб кетди
Ads

Англия премьер-лигаси учрашувларига чипталар нархи бироз тушиб кетди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Айни дамда АПЛ ўйинлари учун чиқарилган чипталарнинг ўртача баҳоси 31 фунтни ташкил этмоқда. Таққослаш учун, ўтган мавсум ушбу кўрсатгич 32 фунтни ташкил этган эди.

Сафар учрашувлари учун эса ўртача чипта нархи 28 фунтни ташкил этади. Бироқ, бу айтиб ўтганимиздек ўртача нарх. Аслида айрим учрашувларга хатто 5 фунтга ҳам чипта сотиб олса бўлади.