АПЛда марказий баҳс “Уэмбли”да бўлади ёхуд "Тоттенхэм" бугун "Ливерпуль" билан ўйнайди

Бугун Англия премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтади.

Аниқроғи, бугун Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида “Тоттенхэм” чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида таърифланаётган “Ливерпул”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

“Тоттенхэм” – “Ливерпуль” қарама-қаршилигида шу кунга қадар жами 22та пенальти белгиланган. Эътиборлиси, АПЛда ҳеч бир жамоалар тўқнашувида бу қадар кўп пенальти берилмаган.

Ўтган мавсум “Ливерпул”нинг “Тоттенхэм” дарвозасига киритган барча уччала голига Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилган.

“Ливерпуль” дарвозасига киритилган сўнгги 7та голнинг барчасида Харри Кейн иштирок этган.

“Ливерпуль” АПЛнинг кетма-кет 5та ўйинидан буён ғалаба қозониб келмоқда. Улар ўтган 5та баҳсда ўз дарвозаларидан бор йўғи 1та гол ўтказиб юборишди ҳолос.

“Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги сўнгги 3та баҳс дуранг билан якунланган.

"Тоттенхэм" – "Ливерпуль"

Стадион: "Уэмбли" (Лондон)

Бошланиш вақти: 16:30

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Тахминий таркиблар:

"Тоттенхэм": Ворм – Алдервейрелд, Санчез, Вертонген – Триппьер, Эриксен, Дайер, Дембеле, Дэвис – Моура, Кейн.

"Ливерпуль": Алиссон – Александр-Арнольд, Ван Дейк, Гомес, Робертсон – Милнер, Вейналдум, Кейта – Мане, Салоҳ, Фирмино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!