АПЛда навбатдаги истеъфо юз берди
Ads

Лондоннинг "Фулхэм" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Клаудио Раньерини истеъфога чиқарди.

Италиялик мутахасссиснинг ишдан бўшатилишига асосий сабаб жамоанинг қайд этаётган қониқарсиз натижалари бўлган. Энди унинг ўрнини Скотт Паркер эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, “Фулхэм” айни дамда 17 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Улар кейинги учрашувни 3 март куни ўз майдонида ҳамшаҳари “Челси”га қарши ўтказишади.