АПЛда осон чемпионликка эришганлар (Эркинжон Ғайбуллаев блоги)

 АПЛ турнир жадвалида “Ливерпул” рақибларидан анча олдинлаб кетди. Бу сафар ўтган галгидек охирги турларгача кураш бўладими, ёки бу сафар “Ливерпул” осонликча чемпионликка эришадими?

Ҳозир эса АПЛ тарихида осонлик билан чемпионликка эришган жамоаларни ёдга оламиз.

“Престон Норт энд” (1888/89)

“Престон Норт энд”нинг кетма-кет 22 ўйинлик ғалабасига ҳеч ким қаршилик қила олмади. Эндигина юқори лигага чиққан жамоа ҳаммани ҳайратга солди. Барча жамоадан кўп гол урди, барча жамоадан кам гол ўтқазди. Ўша мавсумда Англия чемпионлигини ҳам, мамлакат Кубогини ҳам қўлга киритди. Ўша мавумнинг илк турида “Вест Бромвич” турнир жадвалида биринчи ўрнида турганди, фақатгина голлар ҳисобига. Ана шундан сўнг мавсум сўнггига қадар “Престон Норт энд” биринчи ўринни ҳеч кимга бермади.

“Астон Вилла” (1896/97)

“Астон Вилла” дублга эришган (чемпионлик ва мамлакат Кубогини қўлга киритган) иккинчи жамоага айланганди. Ўша мавсумда бор-йўғи 4 марта мағлубиятга учраган. “Астон Вилла” чемпионликка эришган мавсумида асосий рақибидан 11 очко олдинлаб кетган эди. Иккинчи ўриндаги “Шеффилд Юнайтед” эса 30 та ўйиндан 13 тасида ғалаба қозонган эди.

“Сандерленд” (1935/36)

ХХ асрнинг ҳақиқий титани бўлган “Сандерленд” 1913-йилдан кейин мухлисларини хурсанд қилишни унутиб қўйган эди. 1928-йилда мураббийлик постига келган Жонни Кокрейн жамоани эски ҳолатига қайтариш учун бор кучини сарфлади. 1935-йилда жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Олтин медални эса “Арсенал” қўлга киритган эди. Аммо келаси мавсумда эса “Сандерленд”ни ҳеч ким танимай қолди. Рождествогача чемпионлик масаласини ҳал қилишгача борди. Мавсум сўнггида эса “Дерби” билан орасида 8 очко фарқ билан чемпионликни нишонлади.

Тоттенхем” (1960/61)

Улар чемпионатда қандай доминантлик қилишни яққол мисоли. Билли Николсон бошчилигидаги жамоа ўша мавсумда фантастик ўйин намойиш этган. 16 ўйиндан 15 тасида ғалаба қозонган жамоа энг яқин издошлари “Вулверхемптон” ва “Шеффилд Юнайтед”дан сезиларли даражада олдинлаб кетганди. Ўша мавсумдаги 115 та гол, меҳмондаги 16 та ғалаба, Англия Кубогини қўлга киритилиши… Мухлислар бундай натижани “Астон Вилла”ни 1987-йилдаги дублидан бери кўрмаган эди.

“Эвертон” (1969/70)

1970-йил феврал ойидаги кетма-кет 3 ғалабадан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этиб турган эди. Олдинда, амалдаги чемпион “Лидс” турган эди. Чемпионлик учун курашиш керакми, ёки таслим бўлишми?

Ўша пайтда “Ирискалар” бошқача иштиёқ билан курашга киришди. “Лидс” эса шунчаки ўйнамай қўйди. Якунда “Эвертон” чампион бўлди ва ҳалигача мухлислар шу чемпионликни ёдда сақлашади.

“Ноттингем Форест” (1977/78)

“Форест”нинг биринчи чемпионликка эришиши ҳақиқий қаҳрамонлик эди. Чунки бир мавсум аввал қуйи дивизионда юрган эди, жамоа. Яна бир эътиборга молик жиҳати, иккинчи ўриндаги жамоа билан орадаги фарқ 7 очкони ташкил этган. Ўша пайтлар ғалаба учун 3 эмас, 2 очко берарди. Жамоа 42 та ўйиннинг бор-йўғи 3 тасида мағлубиятга учраганди, холос. Бундай натижага ҳеч ким ишонмаганди, фақатгина, мураббий Браян Клафдан бошқа.

“Ливерпул” (1987/88)

Ўша мавсумда “Ливер” орада 9 очко фарқ билан чампион бўлган эди. Кенни Далглиш Ян Рашни йўқотганидан сўнг, унинг ўрнига Жон Барнс ва Питер Бирдсларни олиб келганди.

Жамоа мартгача мағлубият нималигини билмади. Фақатгина “Эвертон” мағлубиятсиз сериясини якунига етказди. Икки ҳафтадан сўнг, “Ноттингем”дан ҳам мағлубиятга учради. Лекин кейин “Ноттингем”ни 5-0 ҳисобида мағлубиятга учратиб қасосини олди.

“Арсенал” (2003/04)

“Арсенал” ўша мавсумда худди “Престон” каби мағлубиятсиз серияни қайд этди. “Манчестер Юнайтед” “Канонирлар”га қаршилик қилишга уринди. Натижа: “Арсенал” иккинчи ўриндаги жамоадан 11 очко олдинлаб кетди ва чампион бўлди. Ўша мавсумда Анри ўзининг энг яхши мавсумини ўтказган эди. 30 та гол билан чампионат тўпурарига айланганди.

“Челси” (2004/05)

Моуриньo ваъда берганди, лекин ҳеч ким у жамоани ҳақиқий грандга айлантиради деб ишонмаган эди. “Манчестер Юнайтед” устидан қозонилган ғалабадан сўнг португалиялик мутахассис ҳазиллашмаётгани билинди. Бу Жозенинг илк ўйини эди ва фақатгина октабрда жамоа мағлубиятга учради. Шундан сўнг эса умуман мағлубиятга учрамади. 95 очко – фантастик натижа!

Бу “Аристократлар”нинг охирги 50 йилликдаги илк соврини эди ва бу шунчалик осон қўлга киритилганидан мухлислар ҳам ҳайратда эди.

“Манчестер Юнайтед” (2012/13)

Сер Алекс қўл остида юқори даражадаги таркиб йўқ эди. Лекин унинг ёдида бир гап турар эди, “Агарда сен юқори даражадаги тўпурар билан шартнома имзоласанг, у сенга чемпионликни олиб беради.”

“МЮ” “Ман Сити” билан рақобатда ютиб чиқиб, Робин Ван Перси билан шартнома имзолади. Буёғи ёдимизда, ёрқин ва ишончли 11 очко фарқ билан эришилган чемпионлик. Жамоани идеал тарзда эмаслигини ҳисобга олсак, бу шотландиялик мутахассиснинг буюк натижаси десак ҳам бўлади.

“Манчестер Сити” (2017/18)

100 очко. Яна нима дейиш мумкин? Пеп қўл остидаги жамоа асосий рақибидан 19 очко олдинлаб кетиб чампион бўлди ва рекорд ўрнатди. Англия тарихида илк бор 100 очко тўплаш, меҳмондаги энг кўп жамғарилган очко (50 очко), энг кўп эришилган ғалаба (32 та), энг кўп меҳмондаги ғалаба (16 та), тўплар нисбати +79. Фантастик натижалар.

Агуэро 21 та, Раҳим Стерлинг 18 та гол урганди. Ҳатто таянч футболчиси Фернандиньо ҳисобида ҳам 5 та гол мавжуд эди.