АПЛда сўнгги 10 йилда илк бор бир бўлимда 4та футболчи алмаштирилди
Ads

Айни дамда АПЛнинг 27-тури доирасида бўлиб ўтаётган «Манчестер Юнайтед» – «Ливерпуль» (0:0) баҳсида камдан-кам учрайдиган ҳолат юз берди.

МЮ сафида Андер Эррера, Хуан Мата ҳамда Жесси Лингард,  «Ливерпуль» сафида эса Роберто Фирмино жароҳат олиб майдонни тарк этди. Натижада мураббийлар эса ушбу футболчилар ўрнига мажбурий ўзгаришларни амалга оширишди.

Эътиборлиси, бундай ҳолат АПЛда сўнгги 10 йилда илк содир бўлди. Аниқроғи, бир бўлимда 4та ўзгариш сўнгги бор 2009 йилда «Уиган» ва «Фулхэм» жамоалари ўртасидаги баҳсда содир бўлган эди.