АПЛда VAR такрорий лавҳалари катта экранларда ва мобил қурилмаларда намойиш этилади

Англия премьер-лигаси Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида охирги бўлиб видеоассистент рефери (VAR) тизимини жорий этмоқда.

Эътиборлиси, инглизлар бошқалардан фарқли ўлароқ, баҳсли вазиятда VAR тизими орқали ҳакамга тақдим этиладиган такрорий лавҳаларни стадионлардаги катта мониторларда ҳам намойиш этишади.

ВВС тарқатган хабарга кўра ташкилот бахсли вазиятларни махсус дастур ёрдамида мобил қурилмаларда томоша қилиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!