АПЛни тарк этган "Суонси"дан футболчилар юз ўгира бошлади

Жорий мавсум якунларига кўра Англия премьер-лигасини тарк этган “Суонси”ни бир қатор етакчи футболчилар тарк эта бошлади.

BBC тарқатган хабарга кўра жанубик кореялик ярим ҳимоячи Ки Сон Ён ҳам уэльсликлар сафидан кетгани ҳақида расман эълон қилди. Таъкидлаш керакки, 29 ёшли футболчи олти мавсумдан буён ушбу жамоа таркибида тўп суриб келаётган эди. У бу вақт ичида жами 160та ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 12та гол киритишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ҳимоячи Анхель Ранхель ва ярим ҳимоячи Леон Бриттонлар ҳам “Суонси”дан кетишгани ҳақида эълон қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!