АПЛнинг янги аъзоси Бен Ладеннинг оиласидан пул олгани маълум бўлди
Ads

Англиянинг "Шеффилд Юнайтед" клуби "Ал-Қоида" террористик гуруҳи собиқ раҳбари Усама бен Ладеннинг оиласидан пул олган. Бу ҳақда The Star нашри хабар бермоқда.

Унга кўра инглиз клуби террорчи оиласидан 3,44 млн евро қарз олган. Бу жамоа хўжайинлари ҳисобланган Кевин МакКабе ва Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзоси Шаҳзода Абдуллоҳ бин Мосаъад бин Абдулазиз ал-Сауд ўртасидаги суд жараёнида маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Шеффилд Юнайтед" жорий мавсум Чемпионшипда 2-ўринни эгаллади ва янги мавсумни АПЛда ўтказиш имкониятини қўлга киритди.