АҚШ матбуотлари Ҳабибни Майкл Жорданга қиёсламоқда (ФОТО)

Америка матуботлари UFC енгил вазн тоифасининг чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни собиқ баскетболчи, "Чикаго" клубининг афсонаси Майкл Жорданга қиёсламоқда.

Россиялик жангчи "UFC 254" доирасида Жастин Гэтжини мағлуб этганидан сўнг, фаолиятини якунлашини эълон қилди.

"Ҳабиб октагоннинг марказида йиғлади. Майкл Жордан отасининг вафотидан сўнг, қўлга киритган совринини жуда ҳам ёдга солиб юборди," - деб ёзди ESPN журналисти Ариэль Хэлвани.

Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов 2020 йилнинг 3 июль куни 57 ёшида вафот этганди.

Жорданнинг отаси 93 ёшда қаъзо қилганди. Ўша йили кетма-кет учинчи совринига эришган "Чикаго" баскетболчиси фаолияти якунланганлигини эълон қилганди. 1995 йилда Жордан NBAга қайтиб, яна 3 та чемпионликни нишонлаган.

ElIqFkpXUAEuFRmElIqF9fXYAAfxjZ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)