АҚШда
Ads

АҚШдаги "Маҳалла" нотижорат ташкилоти томонидан ўтказилган тадбирда Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонаси вакили Батиёр Ибрагимов, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консули Камол Икромов ва консул Улуғбек Аҳмедов АҚШ ва Канада Бухоро яхудийлари конгресси координатори Рафаэль Нектаров, Нью-Жерси ва Пенсильвания рахбарлари иштирок этишди.

pakh7999999

"Пахтакор Нью-Йорк" жамоаси 1979 йил ҳалок бўлган "пахтакорчилар" тўп сурган, уларнинг фамилиялари туширилган либосда кўп миллатли Нью-Йорк шаҳрида яшовчи фуқаролардан тузилган АҚШ жамоасига қари майдонда саф тортишди.

pakh79999

Юқори мартабали меҳмонларнинг нутқларидан сўнг ўтганлар хотирасига дуо ўқилди ва 1 дақиқалик сукут сақланди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида фаҳрийлар ўзаро куч синашган бўлсалар, иккинчи таймда улар ўз ўрниларини ёшларга бўшатиб беришди ва якунда "Пахтакор Нью-Йорк" жамоаси беллашувда зафар қучди.

pakh79999999

АҚШдаги "Маҳалла" нотижорат ташкилоти иштирокчиларга махсус кубокни тошпиришди. Қолаверса, мазкур тадбирни ўтказишда жонбозлик кўрсатган ташкилотчиларни қўллаб-қувватлаб хат юборган "Пахтакор" футбол клубига, Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига махсус совғалар тақдим этилди.

pakh799999

Хотира кунининг якунида барча иштирокчиларига эҳсон оши тарқатилди.

pakh80

Минбар

Барча блоглар