"Арал Самали" тўрт нафар ўйинчи билан келишувга эришди

  • 30 июля, 2021, 10:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Про-лига қатнашчиси Нукуснинг “Арал Самали” жамоаси ҳам ёзги трансфер вақтида таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Тимур Турдиев бош мураббийлигидаги жамоага бир қатор янги ўйинчилар таклиф этилди.

арал

Масалан, “Оқтепа”да тўп сурган ярим ҳимоячи Суннат Мамадалиев, АГМКдан Фарҳод Имомов, “Металлург” жамоасидан Мурод Маметов ҳамда эркин агент мақомидаги футболчи Азамат Бобожонов “Арал Самали” билан шартнома имзоладилар.

арал1

Шу билан бирга Жавлон Примбетов, Нурлибек Таласбаев, Асад Йўлдошев ва Умид Қурбонов билан клуб дўстона равишда хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, “Арал Самали” жамоаси мусобақа жадвалида 11 та ўйинда 12 очко тўплаб, 5-ўринни банд этиб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию