Арда Гюлернинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

  • 11 август, 2023, 12:00
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлернинг тикланиш даври маълум бўлди. Хосе Луис Санчеснинг хабарига кўра, туркиялик ярим ҳимоячи октябрь ойи ўрталарида сафга қайтади.

Tecno

Аввалроқ Гюлер мавсумолди ўйинида жароҳат олган эди, шу сабабли у бир неча ойни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. “Реал Мадрид” касалхонасида Ардадан ташқари Тибо Куртуа, Дани Себальос ва Ферлан Менди каби футболчилар бор.

Эслатиб ўтамиз, Арда шу йилнинг ёзида Туркиянинг “Фенербахче” клубидан 20 миллион евро эвазига “Реал”га ўтган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!