Аргентина – Колумбия 0:2 (видео)
Ads

Америка кубогининг 1-турида Аргентина терма жамоаси Колумбияга қарши баҳс олиб борди. 

Сальвадор шаҳридаги "Арена Фонте-Нова — Отавиу Мангабэйра" стадионида кечган учрашувда колумбияликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Рохер Мартинес ва Дуван Сапаталар муаллифлик қилди.

Шу тариқа Карлуш Кейруш шогирдлари 3 очко билан "В" гуруҳида етакчиликни қўлга олишди. Мазкур жамоа 2-турда Қатарга қарши ўйнаса, Аргентина Парагвай билан куч синашади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: