Аргентина Месси голисиз ҳам ғалаба қозонди (видео)

Жанубий Америкада “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Жумладан, Аргентина терма жамоаси сафарда Боливия меҳмони бўлди ва Лаутаро Мартинес (45') ҳамда Хоакин Корреанинг (79') киритган голлари эвазига ғалаба қозонди. Майдон эгалари сафида эса Марсело Морено (24') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Якуний ҳисоб 1:2.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)