Аргентина Украина билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун 1 млн доллар сўради

Украина терма жамоасининг нима учун ноябрь ойида Аргентина билан ўртоқлик ўйини ўтказмаслиги сабаби маълум бўлди.

FootballHub нашрининг ёзишича бу масала юзасидан ҳар иккала федерациялар музокаралар ўтказишган, бироқ, аргентиналиклар ушбу ўйин учун рақибларидан 1 миллион доллар талаб қилишган. Бу эса украиналикларга маъқул келмаган. Энди томонлар ушбу ўйинни баҳорда ўтказишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Украина 10 ноябрь куни Словакия термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Аргентина эса 11 ноябрь куни Россияга ва 14 ноябрь куни Нигерияга қарши ўйнайди.