Аргентина ярим ҳимоячиси Испанияга қарши ўйинни қўйиб юборади
Ads

 

“Зенит” клуби ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Испанияга қарши учрашувни қўйиб юбориши мумкин.

Ярим ҳимоячи Италияга қарши (2:0) ўйинда жароҳат олиб, 64 дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Унинг жароҳати қайдан экани ҳозирча маълум қилинмади. Тиббий кўрикдан кейин барчасига ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентиа ва Испания терма жамоалари 27 март куни ўзаро баҳс олиб боришади. Мазкур ўртоқлик баҳси “Атлетико” клубига тегишли “Ванда Метрополитано” стадиони ўтказилади.