Ари: Агар Вернблум мени тирсаки билан урса, мен унга худди шундай жавоб қайтарардим
Ads

“Локомотив” хужумчиси Ари, ЦСКАга қарши ўйиндаги ҳолатни шарҳлади.

Сизга июль ойидаги дербида ҳам жароҳат етказилганди (3:1), охирги ўйиндаги важоҳат ва янада қаттиқ ҳаракатлар кўпайганидан розимисиз?

-Бу ахир дерби! Хар бир марказий ўйинларда бунақа ҳолат кузатилади. Эҳтимол мухлислар шу каби олишувларни ёқтиришлари ҳамда кузатиб боришлари футболчиларни шижоат билан майдонга чиқаради.

Шуни маълум қилишим мумкинки, менинг ўзимга ҳам шу каби “Классико”ларда иштирок этиш ёқади. Топ клубларга қарши  беллашувларни ўтказиб юбориш жуда ачинарлидир.  Афсуски, шуни такидлаш лозим ЦСКА билан баҳсда омад биз томонда эмасди. Лекин тартиб ва ўйин жиҳатдан ушбу учрашув мавсумдаги энг кўзга кўринарлиларидан бирига айланди.