Арина Соболенко февраль ойида Дубайга боради
Ads

БААнинг Дубай шаҳрида 16-24 февраль кунлари теннис бўйича аёллар ўртасида ўтадиган халқаро теннис турнирига мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақанинг асосий тўр баҳсларида иштирок этадиган теннисчилар рўйхати маълум бўлди. Унга кўра, Симона Халеп (Руминия), Анжелик Кербер (Германия), Каролин Возняцки (Дания), Наоми Осака (Япония), Элина Свитолина (Украина), Каролина Плишкова ва Петра Квитова (Чехия), Кики Бертенс (Голландия), Анастасия Павлюченкова ҳамда Дарья Касаткина (Россия), Арина Соболенко (Беларусь) каби теннисчилар иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, "Dubai Duty Free Tennis Championships" мусобақаси "Premier" туркумидаги чемпионат бўлиб унинг соврин жамғармаси 2,828,000 АҚШ долларини ташкил қилади.