Арманистон футбол федерацияси президенти нега истеъфога чиқди?

Арманистон футбол федерацияси (ФФА) президенти Артур Ванецян Евро-2020 саралашидан ўрин олган Италияга қарши ўйинда учралган 9:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди.

Таъкидлаш керакки, Ванецян ушбу лавозимда 2018 йилнинг сентябридан буён ишлаб келаётган эди.

“Мағлубият учун жавобгарликни кимдир ўз бўйнига олиши керак. Мен истеъфо бердим, ижроқўм аъзолари эса буни қабул қилишди”, - дейди Ванецян.

23 декабрь куни ФФА да навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган. Унда ташкилотга янги президент сайланади.