Арсен Венгер Англиядаги энг ёқтирган стадиони қайсилигини айтди

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Англиядаги қайси стадионни ёқтириши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Менинг энг севимли стадионим, энг кўп мухлис келадиган ва энг ажойиб муҳит ҳукмрон бўладиган стадион бу – “Энфилд”. У ерда ҳамиша ўйиндан олдин ўзига ҳос энегрия берувчи "You’ll Never Walk Alone" қўшиғи куйланади. Бу стадион ва клуб тарихининг бир қисмига айланиб бўлган”, - дейди франциялик мутахассис.