
Арсен Венгер Европа лигасини ютишга чоғландими?
Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида “Эстерсунд” клубига қарши учрашувда асосий таркибни туширишини айтиб ўтди.
“Орада яна бошқа ўйин бўлса ҳам бу ишни қилган бўлар эдим. Мен бу ўйинда жанговар таркибни майдонга тушираман. Бунга сабаблардан бири биз Англия кубогида ўйнамаяпмиз. Шу боис, футболчиларимга дам олиш имконини бериш учун менда ҳеч қандай сабаб йўқ”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.
Қайд этиш жоиз, "Арсенал" Англия Премьер-лигасида 6-ўринда бормоқда ва бу ўрин келгуси мавсум ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини бермайди.
Европа лигаси ғолиби бўлиш орқали эса ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш имкони мавжуд.
Фикрлар