
Арсен Венгер: Мени ўлдирмоқчи бўлишган, аммо яшаяпман
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия суперкубоги олдидан жамоани ҳамон бошқараётгани учун журналистларга ҳазил қилиб кечирим сўраган.
– Узр, мен ҳамон шу ердаман! Мени ўлдиришни хоҳлаётгани, бироқ мен яшаб келаётганимни тушунаман. Биз ЕЧЛ саралаш босқичига чиққанимизда, одамлар: “Сиз бош совринни юта олмайсиз”, дея эътироз билдирган эдилар. Энди совринларни қўлга киритдик, бироқ ЕЧЛга чиқа олмадик. Улар: “Нима учун ЕЧЛда эмассилар?”, деб сўрамоқда, – дейди Венгер.
– Бу нормал ҳолат, мен ўз ишим билан шуғулланишни истайман ва ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.
Фикрлар