Ads

"Манчестер Юнайтед" рахбарияти Миланнинг "Интер" клубидан ҳужумкор ярим ҳимоячи Иван Перишични олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ўтган ёзда "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпуль" каби жамоалар премьер-лигага олиб кела олмаган Хорватия терма жамоаси футболчисини "қизил иблислар" ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўришади.
Calciomercato нашрининг маълум қилишича манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа таркибини ҳар томонлама кучайтирмоқчи.

Аввалроқ Перишичга Франциянинг ПСЖ клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.