Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Итуано" ҳужумчиси Габриэл Мартинеллининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 17 ёшли бразилиялик футболчи учун 5 млн евродан воз кечишга тайёр. Бироқ, "Итуано" клуби иқтидорли футболчисини 10 млн еврога баҳоламоқда.

Таъкидлаш керакки, Мартинеллига шунингдек "Коринтианс", "Крузейро", "Фламенго", "Палмейрас", "Сантос", "Уотфорд", "Лидс" ва "Мидлсбро" каби жамоалар ҳам харидор бўлишмоқда.